Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, олий таълим муассасалари талабаларининг 25 октябрдан таътилга чиқишига оид хабар ҳеч қандай асосга эга эмас. Вазирлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ёлғон, асоссиз хабарларга ишонмасликка чақиради.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ёлғон хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА