Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси маълумотига кўра, ўтган йил январь-ноябрь ойларида мамлакатнинг Марказий Осиё билан савдоси қиймати 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан 5,9 фоиз ошиб, 85,58 миллиард долларга етган. Ушбу маълумот ХХР давлат техника университети маълумотларини таҳлил қилган “Сўм, сом”, сомоний ва тенге” ижтимоий тармоқ саҳифасида келтирилган.

Минтақамиздан импорт эса 7 фоиз ўсиб, 27,3 миллиард долларни ташкил қилди. 

Туркманистон Хитой билан ижобий савдо балансини сақлаб қолган Марказий Осиёнинг ягона давлати бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида ушбу қардош давлатнинг Хитойга экспорти 8,86 миллиард долларга тенглашди. Импорт кўрсаткичи эса 3 фоиз кўпайиб, 898,5 миллион долларга етди.