Таиланднинг Самуй оролида йўқолиб қолган украиналик журналист Ольга Фролованинг жонсиз жасади чакалакзордан топилди. Бу ҳақда «24 канал» хабар бермоқда.
Pattaya Now порталининг ёзишича, 7 июнь куни якшанбада оролдаги меҳмонхона ходими полицияга чет эл фуқаросининг жонсиз жасадини топганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, чакалакзор орқали кетаётганда пальма япроқлари остида кимнингдир жасадини кўриб қолган.
Полициячилар жасад 25 майда йўқолиб қолган 32 ёшли украиналик Ольга Фролова эканини аниқлашган. Жасадни тасдиқлаш учун чақирилган марҳуманинг эри Дмитрий Фролов Ольганинг рюкзакида iPhone ва ноутбук йўқолганини маълум қилди.
Pattaya Now порталининг ёзишича, Ольганинг ўлими сабаблари ҳали аниқланганича йўқ.
ЎзА