Япония полицияси янги пайдо бўлган «корона-фирибгарлик» жиноятининг миқёсини ҳисоблашга киришди. «Никкей» газетасининг ёзишича, ушбу жиноятчилик тахминан 40,28 миллион иенага (400 минг доллар атрофида) баҳоланмоқда.
Япониянинг 47 префектурасидан 17 тасида ҳуқуқ ҳимоячилари янги жиноят тури тарқалганини таъкидлашмоқда. Мазкур жиноят у ёки бу даражада коронавирусга алоқадор бўлиб чиқмоқда.
Март ойининг бошидан то май ойининг охиригача 45 та шунга ўхшаш жиноят қайд этилди. Аксарият ҳолларда фирибгарлар «корона», «ниқоб» ва бошқа сўзларни ишлатган. Жиноятчиларнинг қаллоблик йўли билан ҳукумат тақсимлаган киши бошига 100 минг иеналик (тахминан 930 доллар) ёрдам пулини қўлга киритишга уриниш ҳоллари кўпайган. Масалан, улар кекса ёшдагиларга ёрдам пулини расмийлаштириб бериш баҳонасида уларнинг банк карточкаларини қўлга киритмоқдалар, дейилади мазкур хабарда.
ЎзА