19 май куни БРИКСга аъзо давлатлар (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг видеоконференция форматида учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван И маълум қилди, – деб ёзади “АРМЕНПРЕСС”.

Дипломатнинг қайд этишича, йиғилишга Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И раислик қилади. Тадбирда Россия томонидан Сергей Лавров иштирок этади.