Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин:

Абдулла Авлоний (марҳум) – маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби

Маҳмудхўжа Беҳбудий (марҳум) – Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим

Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум) – атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш.Мирзиёев

 

ЎзА