Мусулмонлар қозиятидан ҳомийлик ёрдами

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти томонидан Оролбўйидаги бир қатор тиббиёт муассасаларига 9 дона кислород концентрaтори топширилди.

– Коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларга ёрдам кўрсатиш нафақат тиббиёт ходимларининг, балки барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов.
– Мамлакатимиздаги саховатпеша ҳомийлар томонидан амалга оширилаётган ушбу хайрли ишга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти ҳам муносиб улуш қўшишни мақсад қилди. Жумладан, Оролбўйи аҳолисининг юрак қон-томир касалликларини соғломлаштириш марказига 4 дона, С.Султанов номидаги республика фтизиатрия ва пульмонология марказига 1 дона, Бўзатов тумани тиббиёт бирлашмасига 2 дона, Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасига 2 дона кислород концентрaтори бепул тақдим этилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА