Тожикистон қимматбаҳо металл ва тошлар экспортини 7 баробарга оширди

Кабар ахборот агентлигининг маълум қилишича, Тожикистон қимматли металл ва тошлар экспортини йил бошидан буён ошириб борган.
“Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги маълумотига кўра, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда металл экспорти 7 баробарга оширилган”, деб хабар беради «Авеста» агентилиги.
Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда металл экспорти жами 303,8 миллион долларни ташкил этган. Бу 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 260,5 миллион долларга кўпдир.
Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда металл импорти эса юқорида таъкидланган давр мобайнида 837 минг доллардан кўпроқни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллион долларга ёки 63,5 фоизга кам.
Хабарда қимматбаҳо металлар қайси мамлакатларга экспорт қилаётгани айтилмаган.

 

ЎзА