Мўл ҳосил тадориги

Амударё тумани миришкорлари ғалладан мўл ҳосил олиш мақсадида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга эътибор қаратган.
Туман ҳудудидаги далаларни кезган киши бошоқлари бўлиқ, дуркун ривожланаётган буғдойзорларни кўриб, кўнгли юксалади. Боиси, ана шу етиштирилаётган ҳосил яқин кунлар ичида тотли нон бўлиб эл дастурхонини безайди.
Қангли овулидаги “Бегзод Ғанишер” фермер хўжалигида ўтган йил кузда 13 гектар ерга яхши ниятлар бошоқли дон қадалган эди. Шу кунгача буғдой майсалари тўрт марта озиқлантирилди ва зарарли ҳашаротларга қарши ишлов берилди. Айниқса, Ҳамро Нуруллаев ижарага олган буғдойзорларда экин ривожи жуда яхши. Бошоқлари бўлиқ, поялари текис, яшнаб турган буғдойзор эртанги ризқимиз мўл-кўл бўлишидан дарак бермоқда.
Хўжалик ишчилари яқинлашиб келаётган буғдой ўрим-йиғими мавсумига ҳозирданоқ пухта ҳозирлик кўришмоқда. Ўтган йили ғаллакорлар 35 центнердан ҳосил йиғиштириб олган эди. Бу йилги кўзланаётган марра эса ундан анча юқори.
photo_2020-05-22_15-53-33.jpg
photo_2020-05-22_15-53-35.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА