Таэквондо мусобақаларининг рейтинг очколари ўзгарди

Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг навбатдаги ижроқўм йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди. Унда келгуси икки йил давомида ўтказиладиган мусобақаларга қайси шаҳар мезбонлик қилиши келишиб олинди.
2021 йили кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Болгариянинг София шаҳрида, 2022 йили ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилиги ва Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаси Сенегалнинг Дакар шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Икки йилдан сўнг Жанубий Кореянинг Коян шаҳри Пумсе бўйича жаҳон чемпионати, Манчестер ва Сингапур шаҳарлари эса жаҳон Гран-при мусобақаларига мезбонлик қилади.
Йиғилишда электрон овоз бериш йўли билан “WT” рейтинги устави ҳам тасдиқланди. Унга кўра, таэквондо бўйича жаҳон чемпионати 14, “WT” Гран-при финали 10 ва “WT” Гран-при серияларининг ҳар бири 6 рейтинг очколи этиб баҳоланди.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА