Италиянинг Милан шаҳрида давом этаётган “Kings League” футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини “Анвонтед бойс” жамоаси ҳимоя қилмоқда.
Дунёнинг 16 та терма жамоаси иштирок этаётган нуфузли мусобақада “Анвонтед бойс” жамоаси мусобақанинг дастлабки турида Саудия Арабистони устидан 4:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи ўйинда афсуски, АҚШ термасига 6:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди “Анвонтед Бойс“ 7 январь куни Перу терма жамоаси билан плей-офф босқичига ўтиш учун рақобатлашади.
Маълумот ўрнида: собиқ испаниялик футболчи Жерар Пике томонидан ташкил этилаётган ушбу мусобақа 12 январь кунига қадар давом этади. Мусобақанинг финал ўйини Турин шаҳридаги “Ювентус” клубининг “Альянц” стадионида ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА