Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 33 йиллигига
Тошкент шаҳрида 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юриши бўлиб ўтди.
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошлаб пойтахтимизнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмалар “Magic City” майдонига қадар шахдам қадамлар билан жанговар қўшиқларни ижро этгани юртдошларимиз қалбида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини янада оширди.
Сўнгги нуқтада Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилгани эса ёшлар қалбида Ватанга садоқат билан хизмат қилиш олий ҳиммат эканлигини чуқур англашига хизмат қилди.