ХИБ инфекцияси нафақат қулоқ, бурун ва томоқ инфекциясига, балки менингит, зотилжам, эпиглоттит каби оғир касалликларга ҳам олиб келиши мумкин. Уларнинг баъзилари болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишни мураккаблаштиради ёки оғир асоратлар қолдиради.
Пентавалент вакцинаси орқали эса биз фарзандларимизни нафақат ХИБ инфекциясидан, балки дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, гепатит B каби бешта юқумли касалликлардан ҳимоя қилишимиз мумкин.
Бунинг учун албатта, болани ўз вақтида Миллий эмлаш календарига асосан эмлаб бориш талаб этилади.
Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи — Рустамжон Икромов бу юзасидан маълумот берди.
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, А.Аҳмедов, ЎзА