АОКАда “Ўзархив” агентлиги томонидан брифинг ташкил этилди.
Унда “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев қуйидаги маълумотларни берди.
Қайд этилганидек, 2024 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилгани ҳамда бюрократик тўсиқлар қисқартирилгани муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 847-сон қарори қабул қилиниб, ушбу қарор 2024 йил 24 декабрь санасидан кучга кирди.
Mазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча тартиботларни бекор қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қарорда архив ишига доир қуйидаги янгиликлар назарда тутилмоқда.
Жумладан, “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 30-илова Нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолиятнинг паспорти киритилмоқда ҳамда шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомдан нодавлат архивларни ташкил этишга доир тартиблар чиқариб ташланмоқда.
“Нодавлат архивлари фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади ва тугатилади.
12, 13, 15 ва 18-бандлар ўз кучини йўқотди.
16-бандда иккинчи хатбошиси чиқариб ташланди ва учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисобланиши белгиланди.
Давлат архивлари томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи “Ўзархив” агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасига биноан белгиланади.
Давлат архивлари ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш “Ўзархив” агентлиги таркибига кирувчи давлат архивлари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади.
Мазкур қарор билан тасдиқланган Паспортда “Лицензия” АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабарномани юбориб, нодавлат архив фаолиятини бошлаш ёки тугатиш мумкинлиги белгиланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА