“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан 2025-йил 1-январдан бошлаб, давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланди.
Яъни, боғча пули 2024-йил 1-июндан 20% га ошган бўлса, 2025-йил 1-январдан бошлаб, яна 10%га ошмоқда. Мисол учун, Тошкент шаҳридаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг кунлик бўлиш вақтига қараб, нархлар қуйидагича ошмоқда:
• ташкилотга борадиган оиладаги битта болага 4-5 соат учун 51.000 сўм, агар ташкилотга оиладан биттадан ортиқ бола борса, ҳар бир болага 34.000 сўмдан тушади;
• ташкилотга борадиган оиладаги битта болага 9 соат учун 272.000 сўм, агар ташкилотга оиладан биттадан ортиқ бола борса, ҳар бир болага 194.000 сўм;
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА