Жириновский депутатлар сонини кескин камайтиришни таклиф этмоқда

Россияда депутатларни икки маротабага қисқартириш ҳам маблағни тежайди, ҳам маҳаллий парламентларда ижтимоий масофани таъминлайди. Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский шундай фикрни ўртага ташлади.
Давлат думаси депутатининг таъкидлашича, парламент сайловлари ҳам икки-уч йилда бир марта ўтказилиши керак.
Бундан аввал ҳам россиялик сиёсатчи бош вазир Михаил Мишустинга шундай таклифни билдирган эди. У ушбу таклифини мажлислар залида депутатлар орасидаги масофа икки метрдан кам бўлмаслиги керак, деб изоҳлаган эди. Жириновскийнинг таъкидлашича, шундай қилса “мамлакатда ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, аксинча яхши бўлади”.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 232 минг киши коронавирусга чалинган, икки мингдан ортиқ киши вафот этган.

 

ЎзА