Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали “Электр энергетикаси ва электротехника” йўналиши бўйича таълим бериш учун лицензияга эга бўлди.

Лицензия олиш жараёни бир йилдан ортиқ вақтни талаб этди ва бу жараён кампусда зарур шароит яратиш, профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш каби муҳим босқичларни ўз ичига олди.

Талабалар 2025 йилдан бошлаб ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, Россия университети филиали негизида магистрлик дастурларини ўз ичига олган Илғор муҳандислик мактаби (ИММ) ташкил этилади.

Филиал 2018 йилдан буён фаолият юритиб, кончилик, металлургия ва автоматлаштириш соҳаларида мутахассислар тайёрлаб келмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА