Ўзбекистонда аҳоли сони қанчага етди?

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг демографик ҳолати юзасидан навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Унда қайд этилишича, республиканинг доимий аҳолиси сони 33 ярим миллиондан ортган, аниқроқ айтганда 2019 йил 1 июль ҳолатига 33523,6 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16584,0 минг кишини ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида бўлиб, республика аҳолиси сонидаги улуши 11, Фарғона вилоятида 11,1 % ни, Қашқадарё вилоятида 9,7 % ни Андижон вилоятида 9,2 % ни ташкил этган.

2019 йил январь-июнь ойларида доимий аҳоли сони 268,1 минг кишига кўпайган. Тирик туғилган чақалоқлар сони 347,4 минг нафарни ташкил этган. Бу даврда вафот этганлар сони эса 75,8 минг нафарга етди.

ФҲДЁ бўлимларида 104,2 мингта никоҳ тузилган ва 16,0 мингта ажралишлар қайд этилган.

ЎзА