13 март воқеалари қисқа сатрларда

Венесуэла. Мамлакатда 7 мартдан буён давом этиб келаётган электр энергияси узилишига барҳам берилди. Электр энергияси таъминоти деярли 100 фоиз тикланди.
Мозамбик. Мамлакатинг марказий ва жанубий ҳудудларида бир неча кундан буён юз бераётган кучли ёғингарчилик оқибатидаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 60 нафардан ортди.
Сурия. Россия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Идлиб вилоятидаги террор гуруҳи қурол-аслаҳалари сақланадиган омборхонасига ҳаво ҳужуми амалга оширилди. Гуруҳнинг кўп сонли ҳужум воситалари йўқ қилинди.
Россия. Қрим вилоятининг Россия таркибига кирганлигининг беш йиллиги муносабати билан Франция расмийларидан иборат делегация Қримга ташриф буюрди.
АҚШ. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг Вашингтонда ўтказган музокараларида Корея ярим оролини денуклеаризация қилиш, Яман аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, Венесуэладаги инқирозни бартараф этишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА