Америкалик таниқли продюсер Ўзбекистонда

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида режиссёр ва моҳир продюсер Даниэл Тутт билан учрашув бўлиб ўтди. 
 
photo5334653293974104621 (1).jpg
Бу ерда америкалик режиссёр ёшларнинг ижод намуналари, улар учун яратилган шароитлар билан танишди.
– Американинг “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди мамлакатингиздаги ижтимоий-маданий муассасалар билан ҳамкорликда ислом дини ва унинг тарихига оид қисқа метражли фильмни суратга олиш ниятида, – дейди Даниэл Тутт. – Ўзбекистонга келишимдан асосий мақсад мазкур фильм учун материаллар тўплашдир. Институтдаги ёшларнинг анимация ва операторликдаги маҳорати менда катта таассурот қолдирди. Улар билан келгусида, албатта, бирга ишлаймиз, деган умиддаман.
Американинг “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди суратга олган кино картиналар шу кунга қадар кўплаб халқаро совринларни қўлга киритган.

 

А.Мусаев, ЎзА