Немис матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, немис кундалик газетасида “Ўзбекистон дунёга эшигини очмоқда” сарлавҳали мақола чоп этилди. 
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорлигида “Tagesspiegel“ газетасида чоп этилган мазкур мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган сайёҳлик соҳасидаги сўнгги ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
Албатта, бу Ўзбекистоннинг ислоҳотларини Германияда яшовчиларга маълум қилиб бориш борасидаги биринчи қадам эмас. Хусусан, жорий йилнинг 16 январида Берлинда учрашув ўтказилган эди.
У “Давра” ўзбек-немис маданий жамияти ва “Ниҳол” илмий-маданий жамият вакиллари ташкил этган учрашувда Германия аҳолисига Ўзбекистоннинг туризм объектлари, табиати ва қадимий шаҳарлари ҳақида тақдимот бўлган эди. Унда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Германия аҳолиси билан мулоқот қилиш учун туризм соҳасида Ўзбекистондаги сўнгги ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш таклиф қилинган эди.
Қайд этиш жоизки, 1945 йил 27 сентябрда асос солинган бу газета пойтахтдаги энг йирик газета ҳисобланади ва у фақат обуна орқали тарқатилади. Айни вақтда у 148 минг нусхада чоп этилади.​​

 

ЎзА