Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрига келди

9b0dc9b6-49b2-4fdd-99a5-0ba3488892a6.jpg
 
Нью-Деҳли, 30 сентябрь.
ЎзА махсус мухбири Матназар Элмуродов хабар қилади.

 

Ҳиндистон пойтахтидаги “Палам” аэропортида давлатимиз раҳбари ҳинд анъаналарига хос тарзда кутиб олинди.
Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Олий даражадаги Ўзбекистон – Ҳиндистон мулоқотида янги саҳифа очиши кутилаётган мазкур ташрифга алоҳида тайёргарлик кўрилган.
Ташриф давомида Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди ва Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан мамлакатларимиз ҳамкорлигини янада кенгайтиришга доир икки томонлама қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

 

ЎзА