Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида Турсунзода шаҳрига йўл олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига Душанбе-Турсунзода йўли байрамона безатилган. Йўл бўйларига Ўзбекистон ва Тожикистон байроқлари, паннолар ўрнатилган. Шиорларда икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли эришилган мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва унинг амалдаги самаралари акс этган.
Турсунзода шаҳрида давлатимиз раҳбарини минглаб жамоатчилик вакиллари «Хуш омадед» (Хуш келибсиз) деб алоҳида эҳтиром билан кутиб олди.
Алоуддин Ғаффоров, ЎзА