Адлия вазирлиги ходимлари ҳамда Туркия патент идораси ҳамкорлигида географик кўрсаткичларни экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш, тижоратлаштириш ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш мақсадида онлайн давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Адлия вазирлиги ходимлари учун географик кўрсаткичларни аниқлаш, экспертизадан ўтказиш, тарғиб қилиш, халқаро тизимлар орқали экспертизадан ўтказиш ва  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид мавзулар муҳокама қилинди.

Туркия патент идораси билан келгусида ҳамкорликда семинар-тренинглар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Н.Абдураимова, ЎзА