Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Абдусалом Ҳотамов ушбу араб давлатининг Тошкентдаги Элчиси Вафо Жабр Носир Ал-Бусаидий хоним билан учрашди.

Мулоқот давомида 2025 йилда режалаштирилган сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳалардаги қўшма тадбирларни самарали ташкил қилиш ҳамда ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтаришга қаратилган фаолият юзасидан фикр алмашилди.

– Ҳамкасбим билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, хусусан жорий йилга мўлжалланган қатор йўналишлардаги тадбирлар хусусида гаплашдик, – деди элчимиз.

Ҳамкорлик ривожланишида муҳим ўрин тутувчи сайёҳлар ўзаро оқимини тезлаштириш ҳамда талабалар алмашинуви кўламини кенгайтириш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА