"Тасанно-2018" миллий таомлар фестивали

Бугун пойтахтимизда анъанавий «Тасанно-2018” миллий таомлар халқаро фестивали ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий ҳамкорликни ривожлантириш, турли халқлар тарихи, урф-одат ва анъаналари, санъати ва маданияти билан яқиндан танишиш, дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Фестиваль дастуридан миллий таомлар танлови, турли хил халқларнинг урф-одатлари намойиши, бадиий жамоалари иштирокидаги чиқишлар ва бошқа яна кўплаб тадбирлар ўрин олган.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА