Колумбияда қиличбозлик бўйича сабля йўналишида 20 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Жамоавий дастурда қизлар жамоамиз мексикалик тенгқурларини 45:20, йигитларимиз эса мезбонларни 45:28 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шу тариқа Богота шаҳрида ташкил этилган мазкур жаҳон кубогида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА