Ўзбекистонда фармацевтика соҳасига давлат томонидан берилаётган имкониятлар, хорижий инвесторлар учун имтиёзлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар кўлами кенгаймоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Туркиянинг “Alyors Holding- Orzax İlaç” компанияси вакиллари билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, компания турли дори воситалари ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводларга эгалик қилади, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида. Учрашув аввалида “Alyors Holding- Orzax İlaç” вакили Орхан Алимўғлу компания ҳақида батафсил гапирди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ўзбекистонда фармацевтика соҳасига давлат томонидан берилаётган имкониятлар, хорижий инвесторлар учун имтиёзлар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

Туркиялик компания вакиллари “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудидаги ер майдонларини жойига чиқиб кўриб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни давом эттиришни режа қилдилар.

А.Рустамов, ЎзА