Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди.
Жумладан, “J-J” фермер хўжалиги масъул шахслари ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, жами 100,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири