Транспорт вазирлиги йўловчи ташиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташувчиларни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойга автобус қатновларини ташкил этишда ҳамкорликка чақирди.
Қайд этилишича, халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида республиканинг турли ҳудудларидан қуйидаги халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Қозоғистонга
“Бухоро—Туркистон”;
“Урганч—Оқтов”;
“Фарғона—Олмаота” (Тожикистон орқали).
Тожикистонга
“Самарқанд—Душанбе”;
“Бухоро—Душанбе”.
Қирғизистонга
“Андижон—Ўш”;
“Андижон—Жалолобод”;
“Андижон—Арсланбоб”;
“Косонсой—Жалолобод”;
“Бухоро—Бишкек”.
Россияга
“Сурхондарё—Бухоро—Урганч—Нукус—Москва”,
“Урганч—Нукус—Уфа”,
“Нукус—Краснодар”,
“Тошкент—Уфа”,
“Тошкент—Краснодар”.
Хитой Халқ Республикасига
“Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи”.
Хабарда мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга ошириш истагидаги хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда Транспорт вазирлигига мурожаат қилиши мумкинлиги қайд этилган.
Шунингдек, бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритишлари мумкинлиги маълум қилинди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА