ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадига қаратилган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” давом этмоқда.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ойлик доирасида шаҳар ва туманларда тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида фуқароларни ёнғин ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, заҳарли газдан зарарланишининг олдини олиш бўйича қатор профилактик тадбирлар ўтказилаётир.
Хусусан, ижтимоий объектлар, таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўп қаватли уй-жойлар, янги қурилиш зоналарида кенг кўламдаги профилактик тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, аҳолига эслатма материаллар тарқатилмоқда. Албатта, бундан мақсад, ҳар қандай фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқишининг олдини олиш учун фуқароларни янада сергак ва эътиборли бўлишга чақиришдир.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА