ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими ривожида давлат тиббиёт муассасалари қатори хусусий сектор улушини ҳам кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хўжайли туманидаги “Рази” тиббиёт клиникаси тадбиркор Айдос Разатдинов ташаббуси билан ташкил этилган. Клиникага “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон филиали томонидан берилган 1,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит эвазига Германия, Япония ва Хитойдан келтирилган бир нечта турдаги тиббиёт ускуналари ўрнатилган. Ҳозирда ушбу тиббиёт муассасасида лаборатория, УТТ, физиотерапия, гинекология, лазеротерапия ва янада бир қанча тиббий хизмат йўлга қўйилган. Шунингдек, муолажа хоналари ҳам мавжуд.
Бу ерга кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун қўшни туманлардан ҳам беморлар ташриф буюрмоқда.
Клиникада тиббий хизмат турларини янада кенгайтириш мақсадида яқин кунларда замонавий компьютер томография ускунасини келтириш режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА