Чехиялик 42 ёшли сайёҳ Мисрдаги Қизил денгиз бўйларида акула ҳужумидан қурбон бўлди. Бу 2015 йилдан кейинги биринчи ҳодиса, деб хабар беради ишончли ахборот агентликлари.
Сайёҳ жума куни акула қурбони бўлганлигини Чехия ТИВ вазирлиги тасдиқлади. Маҳаллий ахборот агентликларининг хабар беришича марҳумнинг тана қолдиқлари қирғоққа чиқиб қолган. У оиласи билан таниқли ва оммабоп дам олиш масканига келган эди. Хабар қилинишича марҳумнинг оиласи юртига қайтган ва мана беш кунки уй эгасининг жасадини келтирилишини кутмоқда. “Marsa Alam“ меҳмонхонаси маъмурининг хабар беришича, денгизда ҳеч қандай чекловларсиз чўмилишга рухсат берилади.
Таъкидлаш керакки, Миср тарихида бу каби воқеалар кўп кузатилмайди. Худди шундай воқеа 2015 йилда рўй берган эди. Унда акулалар германиялик аёлга ҳужум қилган. 2010 йилда Мисрда бир ҳафтада акулалар 5 та сайёҳга ҳужум қилган ва уларнинг биттаси ҳалок бўлган.
Дилобар Маматова, ЎзА