Ижтимоий тармоқлар ва веб сайтларда, турли телеграмм каналларда жорий йил 15-19 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “World Series Pro” халқаро турнирининг финал босқичи ва Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнирлари ўтказилиши хабар қилинган эди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур ахборотга расмий муносабат билдириб, нуфузли халқаро турнирларни ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик жараёнлари якунига етказилмагани сабабли кураш мусобақасини ўтказиш санаси кечиктирилганини хабар қилди.
Кураш мусобақасининг ўтказилиш санаси, вақти ҳамда жойи ҳақида масъул вазирлик, федерация ва мутасадди ташкилотлар билан келишилган ҳолда қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз, дейилади расмий муносабатда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири