Тарихда илк бор камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Таиландда ўтаётган «Париж-2024» лицензион турнирда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Мазкур мусобақанинг аёллар ўртасида яккалик дастурида баҳс олиб борган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зиёдахон Абдусатторова финалгача баҳсларни муваффақиятли ўтказди. Бу эса ҳамюртимизга Олимпиада йўлланмасини тақдим этди. Мусобақа низомига кўра, яккалик йўналишда ўтаётган ушбу турнирда финалчилар «Париж-2024» йўлланмасига эга бўлишади.

Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасига эга чиқди.

Т.Рўзиев, ЎзА