Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги ўтказилди. Унда миллий терма жамоамиз аъзоси Гулистон Пердибоева олтин медални қўлга киритди.
Мусобақа давомида Г.Пердибоева ярим финал жангида болгариялик Миланова Кристинани 15:8 ҳисоби билан енгиб, финал босқичида австралиялик Василева Вероникани 15:10 да мағлуб этди.
Шунингдек, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Херрера Лара Луиза Фернанда ҳам ушбу мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА