«Казинформ» сайтида эълон қилинган ахборотга кўра, Пекиндаги «Дасин» халқаро аэропорти сув остида қолгани акс этган тасвирлар тарқалди.
“Sky News” нашри ёзишича, кадрларда самолётлар аэропортда сувда турганини кўриш мумкин.
Маълумки, шу кунларда Хитойда «Доксури» тўфони сув тошқинларини юзага келтирган. Табиий офатдан 880 мингга яққин фуқаро жабр кўрган. Қайд этилишича, 354,4 минг киши эвакуация қилинган.
Хитой Миллий метеорология маркази кучли ёмғир бўйича энг юқори даражадаги «қизил” огоҳлантиришни узайтирди.