Халқаро фазовий станция (ХФС)га учирилган “Northrop Grumman” қурилмасининг “Cygnus” юк ташувчи кемаси орбитага муваффақиятли чиқди, дея хабар берди AҚШ Миллий Aэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA).

Амалиёт “Antares” кучайтиргичи томонидан сешанба куни AҚШ шарқий соҳили вақти билан соат 20:31 да Виржиния штатида, Aтлантика бўйида жойлашган “Уоллопс” парвоз майдонида бажарилди. Кеманинг ХКС билан туташуви 4 августга режалаштирилган.

Ўша куни ХФС “Canadarm-2” масофавий манипулятор қўли орқали станцияга яқинлашаётган “юк машинаси”ни ушлайди ва Американинг “Unity” модулига улайди. Станцияга жами 3,7 тоннадан зиёд юк, жумладан, озиқ-овқат, илмий тадқиқот учун ўнлаб асбоб-ускуна, материал етказилади.

“Cygnus” илк бор 2013 йил 18 сентябрда синовдан муваффақиятли ўтган.

ЎзА