Қорақалпоғистон Республикаси Нукус акциядорлик тижорат “Ўзсаноатқурилишбанк” хизматлар офисининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этиб, йиғилганларни янги бинонинг очилиши билан қутлади. Замонавий талаблар ва стандартлар асосида барпо этилган банк хизматлари офиси янги биноси аҳоли, шу билан бирга, хорижий инвесторлар учун барча қулай шароитларга эга.Таъкидлаш жоизки, мазкур банк кўп йиллардан буён мамлакатимизнинг саноат ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан бирга, молия, кредит сиёсати, давлат дастурлари доирасидаги тадбирларда, ижтимоий, иқтисодий йўналишлардаги ислоҳотларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида банк томонидан умумий қиймати 2,4 триллион сўмлик 185 лойиҳани амалга ошириш белгиланган бўлса, шундан бугунги кунга 160 лойиҳа ишга туширилиб, 2 минг 550 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
– Бир неча йилдан буён мазкур банк билан ҳамкорликда фаолият олиб борамиз, – деди тадбиркор М.Танирбергенов. – Замонавий, барча шарт-шароитларга эга янги бинонинг фойдаланишга топширилиши бизга янада кенг имкониятлар беради. Бундан барчамиз мамнунмиз.
Тадбир иштирокчилари янги бинода ходимларга ҳамда мижозларга яратилган шароитлар билан танишди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА