Остона халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида таъмирлаш ишлари муносабати билан «Uzbekistan Airways»нинг Тошкент – Остона ва Остона – Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгартириш бўлади.

Бу ҳақда Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил 8 августга қадар «Тошкент – Остона – Тошкент» йўналишида қатновлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

Душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари:    

Тошкентдан учиш: 19:30 (Тошкент вақти билан)

Остонага етиб келиш: 22:30 (Остона вақти билан)

Остонадан учиш: 23:35 (Остона вақти билан)

Тошкентга етиб келиш: 00:35 (Тошкент вақти билан).

Жума кунлари эса:    

Тошкентдан учиш: 06:55 (Тошкент вақти билан)

Остонага етиб келиш: 09:55 (Остона вақти билан)

Остонадан учиш: 11:00 (Остона вақти билан)

Тошкентга етиб келиш: 12:00 (Тошкент вақти билан).

 

ЎзA