Европа Иттифоқи билан алоқаларни ривожлантириш ва ҳамжамиятга тўлақонли аъзо бўлиш Туркия ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир. Бинобарин, Анқара билан ҳамкорлик қилиш ЕИга ҳам фойда келтиради, деди республика вице-президенти Жевдат Йилмаз.

“Европага интеграция жараёнида биз доимо ташқи савдонинг ярмини ташкил этувчи кўҳна қитъа билан шериклик тарафдори бўлиб келганмиз. Европада миллионлаб турклар яшайди ва бу ҳам жуда муҳим жиҳат. Узоқ вақт давомида бир қатор ЕИ мамлакатлари Туркиядан холи бўлиш позициясига амал қилди, гарчи мамлакатимиз билан ҳамкорлик ЕИ манфаатига мос бўлса ҳам”, деди Йилмаз “A Haber” телеканалида.

Мулозим Стокгольм Туркияни Европага интеграция жараёнида қўллаб-қувватлаши эвазига Швециянинг иттифоққа қўшилиши ҳақидаги аризасини ратификация қилиш тартибини тезлаштириш бўйича НАТО саммити доирасида эришилган келишув нуқтаи назаридан Анқаранинг кейинги қадамлари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

“Биз Божхона иттифоқи ва визасиз режим билан боғлиқ масалада фаол ишлаймиз. Божхона иттифоқи саноат соҳасини қамраб олади, келажакда ҳамкорлик йўналишлари кенгаяди. Умид қиламизки, шерикларимиз ҳам вазиятни тўғри баҳолайди”, дея қўшимча қилди вице-президент.
Туркия 2005 йилдан бери ЕИга тўлақонли аъзо бўлишга интилиб келмоқда.