“Казинформ” агентлигининг хабар беришича, жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилади.
1 июлдан кучга кирадиган Меҳнат кодексига “Қозоғистон Республикаси ижтимоий таъминот масалалари бўйича қатор қонунчилик актларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга биноан кучга киради.
Қайд этилишича, мазкур ўзгартишлар тўрт кунлик иш ҳафтаси концепциясини жорий этишни назарда тутади ва у томонларнинг келишувига биноан ўрнатилиши мумкин.
Хабарда айтилишича, мамлакатда беш ва олти кунлик иш ҳафталари сақланиб қолади. Умумий дам олиш куни якшанбага тўғри келади, қолган дам олиш кунлари жамоа шартномасида ва меҳнат қоидаларига кўра белгиланади.
ЎзА