Франциянинг Сен-Дизье шаҳрида ўтказилган теннис бўйича ITF M25 тоифасидаги халқаро турнир якунида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов 2-ўринни эгаллади. Маҳоратли теннисчимиз финалгача бўлган барча баҳсларни ғалаба билан якунлади.
Халқаро турнир давомида ҳамюртимиз франциялик Ҳуг Понтикони 6/1, 6/1, германиялик Флорианни 6/1, 6/4 ҳисобларида доғда қолдирган бўлса, ярим финалда мезбонлар вакили Лукас Пуллайнни 3/6, 6/2, 7/6 (9/7) кўринишида мағлубиятга учратди.
ITF M25 халқаро турнирининг бош соврин учун кечган финал баҳсида эса турнирнинг иккинчи ракеткаси, ATP рейтингида 399-ўринда бораётган франциялик Клемент Чидех билан рўбарў келди. Шиддатли ўтган учрашув сўнггида ҳисоб 6/7 (4), 1/6 тарзда мезбонлар вакили фойдасига ҳал бўлди. Бу эса ATP рейтингида 461-ўринни қайд этган Султоновнинг Франциядаги халқаро турнирда 2-ўринни эгаллашини таъминлади.
Т. Рўзиев, ЎзА