Хабар берганимиздек, Франциянинг Сен-Дизье шаҳрида теннис бўйича давом этаётган ITF M25 тоифасидаги халқаро турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мазкур турнирда муносиб натижаларга эришаётган Султонов саралаш ўйинларини муваффақиятли ўтказиб, 1/2 финал учрашувида мезбонлар вакили Лукас Пуллайн билан баҳс олиб борди. Шиддатли ўтган ўйин давомида теннисчимиз рақибини 3/6, 6/2, тай-брекда 7/6(9/7) ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Энди Ҳумоюн бош соврин учун кечадиган баҳсда Янник Стейнеггер (Швейцария) – Клемент Чидех (Франция) қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади, дейилади Ўзбекистон теннис федерацияси хабарида.
Т, Рўзиев. ЎзА.