Киевда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ва Украина Президенти Владимир Зеленский учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди “DW” агентлиги.

Етакчилар 18 мартдан кейин “дон келишуви”ни узайтириш муҳимлиги ҳақида келишиб олишди. Улар келишувни “дунё учун ҳам муҳим”, деб эътироф этишди.

Битим БМТ, Туркия, Россия ва Украина ўртасидаги келишув бўлиб, у 2022 йил июль ойида қабул қилинган. Мазкур битимнинг амал қилиш муддати 18 март куни тугайди.

“Украина ва Россия озиқ-овқат маҳсулотлари ва минерал ўғитларнинг экспорти уларнинг глобал хавфсизлиги ва нархларининг ошишининг олдини олишга хизмат қилади”, деди Гутерриш.

Бош котиб халқаро ташкилот “БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва яқинда Бош Ассамблеянинг зиддият бошланганининг бир йиллиги муносабати билан қабул қилинган резолюцияси асосида адолатли тинчликка эришиш учун бутун саъй-ҳаракатларни амалга оширади”, деди.

“БМТ Украинадаги миллионлаб кишиларга зарур гуманитар ёрдамни етказиб бериш ишини давом эттиради”, деб ишонтирди.

 

ЎзА