Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танлов ишчи-мутахассислар, ўқувчи-ёшларнинг касб маҳоратини ошириш ва уларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Танловда 10 номинация бўйича 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи- мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

“Қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш механиги” номинациясида Хатирчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Азиз Қодиров, “Компьютер инжиниринги техниги”, “Дастурий инжиниринг техниги” ва “Ошпаз” номинациялари бўйича Навоий кончилик коллежи битирувчилари Шаҳзод Камолов, Отабек Аҳмедов, Умида Зокирова, “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик”, “Умумқурилиш ишлари устаси”, “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номицияларида Навоий архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Дилшод Акромов, Ойдин Мелиқулов, Жасур Исмоиловнинг ишлари юқори баҳоланди.

“Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациясида Конимех иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Диана Бойзоқова, “Миллий ва бадиий либослар модельери” номинацияси бўйича Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Маржона Бекмирзаева, “Пайвандлаш ишлари техниги” номинациясида Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Элнур Эшниёзов биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.