Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга, мамлакатни минтақавий иқтисодий жараёнларга, шу жумладан, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали жалб этишдан манфаатдор.

Конгрессменлар Ўзбекистоннинг чет давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишни ташкил этишда ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

 

ЎзА