Президентимиз Сурхондарё вилояти фаоллар йиғилишида воҳада етиштирилган маҳсулотларни ташқи бозорларда сотиш учун зарур тавсияларни берди.

– Россиянинг кўплаб шаҳарларида биз ўн йил рақобатбардош бўла оламиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – У ерга олиб борилган маҳсулотларимиз 50 фоиз қиммат. Агар биз шу тизимни ўрганиб олмасак, Сурхондарё шароитида бозорни топмасак, маҳсулот етиштиришни ўргансак имкониятимиз бор. Шунинг учун ҳам кластерлар томонидан томарқада етиштирилган маҳсулотларни ташқи бозорларда сотишни ташкил этиш учун Россиядаги элчихона ва ваколатхоналаримизда Сурхондарё вилояти вакиллари фаолиятини йўлга қўйиш лозим.

Ушбу тизимни жорий қилиш учун Тикланиш ва тараққиёт банкидан 1 триллион сўм ажратилади. Энди барча секторлар раҳбарлари вилоятда шу тизимни жорий қилиш учун сафарбар этилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА