2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловасига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, эндиликда «таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди».

ЎзА