Мамлакатимизда шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий эмлаш жараёнлари кечмоқда. Аксарият фуқароларимизда бир турдаги вакцинани олган бемор кейинги босқичларда бошқа вакцинани олиши мумкинми, деган савол туғилмоқда.

ССВ қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясига қарши эмланаётганлар қайси вакцинада эмланишни бошлаган бўлсалар, барча босқичларда шу вакцина билан эмланишлари керак.

– Вакциналарни эмлаш тартиби, улар ҳар бир вакцинада турличадир, бу тартибнинг сақланиши айнан шу вакцина ёрдамида организмда энг юқори даражада антитаначалар ҳосил қилиш имкониятини беради, – дейди С.Убайдуллаева. – Бирор вакцинани ола бошлаб, кейин иккинчи вакцина билан эмланса, бирламчи олинган вакцина тўлиқ олинмаган бўлиб, у самарасиз эмлаш деб баҳоланилади.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА